«Барселона» яримҳимоячиси Френки де Йонгнинг оғир жароҳатига қарамай унинг ўрнига янги футболчи сотиб олишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Diario Sport хабар берди.
Каталонияликлар жароҳат туфайли Френкини узоқ муддатга йўқотди. Аввалроқ хабар қилинганидек, нидерландиялик футболчи тахминан 4 ой майдонга тушмаслиги мумкин.
Ҳатто Марк Касадо жамоани тарк этган тақдирда ҳам мавсумолди йиғин даврида бош мураббий Ҳанс-Дитер Флик Томми Маркес, Гилие Фернандес ва Брайан Фариняс каби футболчиларга ўз салоҳиятини кўрсатиш учун имкон беради.
Фақат ёзги трансферлар ойнаси якунига яқин, агар ёш футболчилардан ҳеч бири ўзини яхши томондан намоён қила олмаса, клуб яримҳимоя чизиғини кучайтириш вариантларини кўриб чиқиши мумкин.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади