Live
5
Ўзбек

Савио «Манчестер Сити»ни тарк этишни истамоқда

Футбол
18 июл, 10:00
Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.
Савио «Манчестер Сити»ни тарк этишни истамоқда
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» вингери Савио жамоани тарк этиш ниятида. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, бразилиялик 22 ёшли футболчи «Тоттенҳэм» клубига ўтишни қатъий истамоқда. «Тақачилар» уни ўтган қишки трансферлар ойнасида ҳам ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилган эди.

Шу билан бирга, «Манчестер Сити» Савиони дарҳол қўйиб юбориш ниятида эмас. Клуб раҳбарияти аввал унга муносиб ўринбосар топилганидан кейингина футболчининг трансферига рухсат беришни режалаштирмоқда.

Ўтган мавсумда Савио барча турнирларда 36 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
Бугунги янгиликлар