Таиландда давом этаётган сув спорти турлари бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг навбатдаги кунида Ўзбекистон жамоаси вакиллари яна шоҳсупага кўтарилди.
Сузиш баҳсларида Муҳаммадисмоил Раҳмонов U-18 тоифасида 200 метрга брасс усулида сузиш дастурида олтин медални қўлга киритиб, Осиё чемпиони бўлди.
Шунингдек, Паризод Абдукаримова U-18 тоифасида 100 метрга чалқанча усулда сузиш баҳсларида бронза медалига сазовор бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Таиланд мезбонлик қилаётган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон делегацияси турли йўналишларда медаллар учун курашни давом эттирмоқда.