Live
1
Ўзбек

«Фрайбург» Энгелхардтни расман ортга қайтарди

Футбол
18 июл, 13:58
Яримҳимоячи икки йилдан сўнг Германия клубига яна қўшилди.
«Фрайбург» Энгелхардтни расман ортга қайтарди
Foto: Getty Images

«Фрайбург» расмий сайти орқали яримҳимоячи Янник Энгелхардтнинг «Комо»дан трансфер қилинганини расман эълон қилди.

«Фрайбург» билан алоқаларим ҳеч қачон узилмаган — на футболчилар, на клуб раҳбарияти билан. Бу ерга қайтганимдан жуда хурсандман, мени жуда илиқ кутиб олишди. Бу ерда юксак мақсадлар сари интилиш муҳити ҳукм суради, бу эса менга жуда ёқади. Энди имкон қадар тезроқ ишга киришишни интиқлик билан кутяпман», — деди Энгелхардт клуб матбуот хизматига.

Янник Энгелхардт «Вердер» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У аввал ҳам 2021–2023 йиллар оралиғида «Фрайбург» тизимида тўп суриб, клубнинг ёшлар жамоаси сафида ҳаракат қилган.

Маълумот учун, Тransfermarkt портали 24 ёшли яримҳимоячининг трансфер қийматини 7 миллион евро деб баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Фрайбург Фрайбург
Бугунги янгиликлар