Live
1
Ўзбек

«Арсенал» Гокереш учун «Барселона»га нарх белгилади

Футбол
18 июл, 13:48
Каталонияликлар швециялик ҳужумчини ёзги трансфер ойнаси ёпилишидан олдин ўз сафига қўшиб олмоқчи.
«Арсенал» Гокереш учун «Барселона»га нарх белгилади
Foto: Getty Images

«Арсенал» ҳужумчиси Виктор Гокереш фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда ElNacional.cat хабар бермоқда.

Манбага кўра, швециялик форвард хизматларига «Барселона» қизиқиш билдирмоқда. Каталония клуби трансфер ойнаси ёпилишидан олдин футболчини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирган.

Хабарда айтилишича, «Арсенал» Гокерешни сотишга тайёр ва унинг трансфери учун 60 миллион евро талаб қилмоқда.

Гокереш 2025 йилда 67 миллион евро эвазига «Спортинг»дан «Арсенал»га кўчиб ўтган. Унинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2030 йил 30 июнгача амал қилади.

2025/26 йилги мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда 55 та баҳсда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 3 та ассист муаллифига айланди. Тransfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 65 миллион евро деб баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар