Англия миллий жамоаси ЖЧ-2026 учинчи ўрин учун Францияга қарши баҳсни асосий таркибда уч нафар «Арсенал» футболчиси билан бошлади. Бу ҳақда Оptа статистик портали хабар берди.
Унга кўра, Деклан Райс, Букайо Сака ва Эберечи Эзе учрашувни илк дақиқалардан бошлади. Шу тариқа Англия 2002 йилги жаҳон чемпионатидан буён илк бор мундиал баҳсини асосий таркибда уч нафар «Арсенал» вакили билан бошлади.
Бундан аввал бундай ҳолат 2002 йилги мундиал чоракфиналида Бразилияга қарши учрашувда кузатилган эди. Ўшанда Англия сафида Девид Симен, Сол Кемпбелл ва Эшли Коул асосий таркибдан жой олган.
Франция ва Англия ўртасидаги ЖЧ-2026 учинчи ўрин учун баҳс Майамидаги «Hard Rock» стадионида бўлиб ўтмоқда. Ҳар икки жамоа яримфиналда мағлуб бўлганди: Англия Аргентинага (1:2), Франция эса Испанияга (0:2) имкониятни бой берган.