«Челси» ҳужумчиси Жоао Педро ёзги трансферлар ойнасида «Барселона» сафига қўшилмайди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, бразилиялик 23 ёшли ҳужумчи Каталония клубининг трансфер режаларига кирмайди. Ҳатто «Барселона» «Атлетико» форварди Хулиан Алваресни ўз сафига қўшиб ола олмаган тақдирда ҳам, Жоао Педро вариант сифатида кўриб чиқилмайди.
Шунингдек, «Челси» ҳам ўз ҳужумчисини ушбу ёзда сотиш ниятида эмас. Шу боис, бундай трансфернинг амалга ошиши деярли имконсиз деб баҳоланмоқда.
Форвард 2025 йилда «Брайтон»дан «Челси»га 63 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. Унинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2033 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.
Ўтган мавсумда «кўклар» сафида барча турнирлар доирасида 53 та баҳсда майдонга тушиб, 23 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.