«Зенит» Россия Суперкубоки учун баҳсда Москванинг «Спартак» клубини мағлуб этди: асосий вақтда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди, пеналтилар сериясида эса омад петербургликларга кулиб боқди — 4:2. Бу «Зенит» учун 10-Суперкубок сифатида тарихга кирди.
«Зенит» Россия тарихида 2008, 2011, 2015, 2016, 2020, 2021, 2022, 2023, 2024 ва 2026 йилларда мамлакат Суперкубогини қўлга киритган. Бундан ташқари, 1985 йилда петербургликлар СССР мавсум Кубогини ютишган.
Маълумот учун, «Зенит» амалдаги Россия чемпиони ҳисобланади. Жамоа 2025/2026-йилги мавсумида 30 ўйинда 68 очко тўплаган. «Спартак» тўртинчи ўринни эгаллаб, 52 очко жамғарган. «Қизил-оқлар» Россия Кубогини ютган, Суперфиналда «Краснодар»ни 1:1 (4:3 пен.) ҳисобида мағлубиятга учратган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади