«Реал» вингери Родриго оғир жароҳатдан тикланишда давом этмоқда. Diario AS хабарига кўра, бразилиялик футболчи 2027 йил бошида яна майдонга қайтиши кутилмоқда.
Манба маълумотига кўра, Родриго ўнг тиззасининг олдинги хочсимон бойлами узилиши ва ташқи мениск шикастланиши сабаб ўтказилган операциядан сўнг реабилитация жараёнини давом эттирмоқда.
Футболчи ушбу жароҳатни март ойида Ла Лига доирасидаги «Хетафе»га қарши баҳсда олган эди.
Родриго 2019 йилда 45 миллион евро эвазига «Сантос»дан «Реал» сафига келиб қўшилган. Унинг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, 2025/26 йилги мавсумда вингер барча мусобақаларда 27 та баҳсда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 6 та ассист амалга оширди. Тrasnfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 45 миллион евро деб баҳоламоқда.