Live
2
Ўзбек

«Реал»да Родри борасидаги миш-мишлардан норозилик кучаймоқда

Футбол
18 июл, 12:00
Бироқ клуб етакчиларига яқин манбалар испаниялик яримҳимоячининг трансферини қўллаб-қувватламоқда.
«Реал»да Родри борасидаги миш-мишлардан норозилик кучаймоқда
Foto: Getty Images

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Родрининг «Реал»га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар Мадрид клуби раҳбариятида норозилик уйғотмоқда. Бу ҳақда Тhe Athletic хабар берди.

Манбага кўра, «Реал»да футболчининг номи ёзги трансфер ойнаси давомида мунтазам равишда клуб билан боғланаётганидан норози. Шу билан бирга, клубнинг айрим етакчи футболчиларига яқин манбалар Родрининг трансфери жамоа учун жуда кучли қўшимча бўлишини таъкидламоқда.

Аввалроқ ОАВда «Реал»нинг 30 ёшли испаниялик яримҳимоячини сотиб олиш бўйича аниқ режаси йўқлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.

Ҳозирда Родри Испания миллий жамоаси сафида ЖЧ-2026 финалига тайёргарлик кўрмоқда. Испанлар ҳал қилувчи баҳсда Аргентина миллий жамоасига қарши майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирча «Реал», «Манчестер Сити» ёки Родрининг ўзи ушбу трансфер эҳтимоли юзасидан расмий изоҳ бермаган. Шу сабабли бу маълумот миш-миш сифатида баҳоланмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар