«Реал» клуби вингер Винисиус Жуниор билан янги меҳнат шартномаси борасида келиша олмаяпти. Бу ҳақда инсайдер Ромен Молина хабар берди.
Манбага кўра, томонлар ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган. «Қаймоқранглилар» агар янги битим имзолашнинг иложи бўлмаса, бразилиялик 26 ёшли футболчини сотиб юбориши мумкин.
Ҳозирги вақтда Винисиуснинг трансферини амалга оширишга қодир бўлган ягона клуб — «Манчестер Юнайтед».
Ҳозирда Винисиуснинг трансфер баҳоси 140 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг «қироллик клуби» билан тузган меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Маълумот учун, Винисиус 2018 йилнинг ёзидан бери Мадрид клуби сафида тўп тепиб келади.