«Манчестер Сити» вингери Рейган Ҳески фаолиятини Германия чемпионатида давом эттиради.
«Кёлн» клуби англиялик 18 ёшли футболчи билан шартнома имзолади. Ҳески «эчкилар» билан 2031 йилнинг ёзига қадар битим тузган.
«Манчестер Сити» ўз тарбияланувчиси учун икки миллион евро ишлаб олади.
«Шаҳарликлар» ёшлар жамоаси таркибида Рейган ўтган мавсумда 40 та ўйинда иштирок этиб, 13 та гол ва 16 та голли узатмани амалга оширди. У асосий жамоа сафида Англия кубоги доирасида «Ҳаддерсфилд»га қарши баҳсда иштирок этиб, 7 дақиқа майдонда ҳаракат қилганди.