Бугун
24
Ўзбек

«Интер» Жон Стоунз трансферига қизиқиш билдирмоқда

Футбол
16 июл, 07:30
Эркин агентга айланган англиялик ҳимоячига «Ювентус» ҳам даъвогарлик қилмоқда.
«Интер» Жон Стоунз трансферига қизиқиш билдирмоқда
Foto: Getty Images

Миланнинг «Интер» клуби собиқ «Манчестер Сити» ҳимоячиси Жон Стоунзни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда Sky Sports Italia хабар берди.

Манбага кўра, 32 ёшли футболчи марказий ҳимоя чизиғини кучайтириш учун асосий номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда. Ёзда эркин агент мақомини олган Стоунзга Туриннинг «Ювентус» клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.

2025/26 йилги мавсумда англиялик ҳимоячи барча мусобақаларда 18 та учрашувда майдонга тушди. Тransfermarkt портали унинг трансфер қийматини 18 миллион евро деб баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жон Стоунз 2016 йилдан буён «Манчестер Сити» сафида тўп суриб, клуб билан олти бор Англия Премер-лигаси ҳамда УEФА Чемпионлар лигаси ғолибига айланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Интер М Интер М
Бугунги янгиликлар