«Фейеноорд» ҳимоячиси Живайро Рид фаолиятини «Интер»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Corriere dello Sport хабар бермоқда.
Манбага кўра, Милан клуби «Тоттенҳэм» ҳимоячиси Жед Спенс бўйича музокараларни якунлай олмаяпти. Агар англиялик футболчи билан келишув амалга ошмаса, «Интер» бор эътиборини Ридга қаратади.
Нидерландиялик 20 ёшли футболчига «Бавария», «Арсенал» ва «Манчестер Сити» жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, Роттердам клуби Живайро борасида «Ноттингҳэм Форест»нинг 25 миллион евро атрофидаги таклифини рад этган эди.
Ўтган мавсумда Нидерландия терма жамоаси сафида 1 та ўйин ўтказган Рид клуб сафида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди, 3 та голли узатмани амалга оширди ва 3 та огоҳлантириш олди.