«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо жаҳон чемпионати финали олдидан фикр билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Испания ва Аргентина ўртасидаги ҳал қилувчи беллашув 20 июн куни бўлиб ўтади.
«Агар рационал нуқтаи назардан ёндашсак, Испанияни фаворит деб ҳисоблаш мумкин. Аммо ҳиссий даражада, қалбимнинг туб-тубида имкониятлар деярли тенг эканини ва бизни жуда кескин тўқнашув кутиб турганини ҳис қиляпман. Биз Аргентинанинг мураккаб вазиятларга қандай реакция билдиришини кўрдик, бу жамоада ўзига хос характер бор», — деди Алонсо.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади