Аргентина миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Серхио Агуеро яқин дўсти Лионел Мессининг ЖЧ-2026даги ўйинлари ҳақида ҳазил аралаш фикр билдирди.
«Месси катталар филмлари актёрига ўхшайди. У майдонда ҳаммани «енгиб ташлаяпти», — деди Агуеро Тhe Touchline нашрига.
Агуеро ва Месси кўп йиллардан буён яқин дўст ҳисобланади. Собиқ ҳужумчи юрак билан боғлиқ муаммолар сабаб футболчилик фаолиятини муддатидан аввал якунлаган.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина миллий жамоаси ЖЧ-2026 финалида Испанияга қарши майдонга тушади. Аргентиналиклар 2022 йилда қўлга киритган жаҳон чемпионлиги унвонини ҳимоя қилишни мақсад қилган.