«Барселона» ва Испания миллий жамоасининг собиқ ҳимоячиси Жерар Пике ЖЧ-2026 финали олдидан Ламин Ямал ҳақида илиқ фикр билдирди.
«19 ёшли йигит учун бундай катта босимни енгиш қийин бўлиши мумкин. Аммо менимча, Ламин бунда ҳеч қандай муаммо сезмаяпти. Аксинча, у бундан завқланаётгандек. Мен уни ўзига хос ва ноёб истеъдод эгаси деб ҳисоблайман. Келинг, якшанба куни у жаҳон чемпионига айланишига умид қилайлик», — деди Пике ESPN нашрига.
ЖЧ-2026 давомида «Барселона» вингери 7 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол муаллифига айланди. Ямал Испания миллий жамоасининг финалгача етиб келишида муҳим рол ўйнади.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 финалида Испания ва Аргентина миллий жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Ҳал қилувчи баҳс 19 июл куни АҚШнинг «МеtLifе» стадионида бўлиб ўтади.