«ПСЖ» клуби «Парма» дарвозабони Зион Сузукини ўз сафига қўшиб олиш ниятида. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар берди.
Манбага кўра, Париж клуби япониялик 23 ёшли кипер билан шартнома имзоласа, улар Люка Шевале билан хайрлашишга тайёр.
Қайд этилишича, Сузукининг хизматларига «Ювентус» ва «Астон Вилла» клублари ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Шу боис Зион келажакда қаерда фаолият юритиш борасида ҳали якуний қарорга келмаган.
Унинг «Парма» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил этади.