Live
1
Ўзбек

«Реал» Диоманде билан шахсий шартлар бўйича келишувга эришди

Футбол
25 июл, 15:45
Мадрид клуби энди «РБ Лейпциг» билан трансфер музокараларининг ҳал қилувчи босқичига ўтади.
«Реал» Диоманде билан шахсий шартлар бўйича келишувга эришди
Foto: Getty Images

«Реал» «РБ Лейпциг» вингери Ян Диоманде билан шахсий шартнома шартлари бўйича оғзаки келишувга эришди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, томонлар футболчининг шахсий шартлари юзасидан тўлиқ келишиб олган. Энди Мадрид клуби ва «РБ Лейпциг» ўртасидаги трансфер музокаралари ҳал қилувчи босқичга киради.

Қайд этилишича, трансфер якунланса, 19 ёшли ивуарлик футболчи «Реал» билан 2031 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ян Диоманде фақат «Реал»га ўтиш вариантини маъқуллагани, «Манчестер Сити» ва «Арсенал» эса футболчига бўлган қизиқишини тўхтатгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар