Франция пойтахти Париж шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун «Paris Kurash Open» халқаро турнири бўлиб ўтди.
Мусобақада дунёнинг 28 мамлакатида ташриф буюрган 100 нафардан зиёд спортчи баҳс олиб борди.
4 вазн тоифасида кечган муросасиз баҳслар якунига кўра, ўзбекистонлик курашчилар 2 тадан олтин ва бронза медаллари билан тақдирланишди.
Олтин медал:
-90 кг: Самандар Садинов
+90 кг: Шерали Жўраев
Бронза медал:
-90 кг: Жонибек Қозоқов
+90 кг: Бекмурод Олтибоев