«Интер» клуби спорт директори Пиеро Аузилио «Тоттенҳэм» ҳимоячиси Кристиан Ромеро трансфери бўйича тарқалган хабарларни тасдиқлади.
«Унга албатта қизиқяпмиз, бу ҳақиқат. Футболчининг агенти ҳамда «Тоттенҳэм» билан мулоқот қилдик. Энди кейинги ривожланишни кузатамиз», — дея Аузилионинг сўзларидан келтиради инсайдер Фабрицио Романо.
Қайд этилишича, «Интер» ёзги трансфер вақтида аргентиналик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бироқ ҳозирча томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда.