Live
4
Ўзбек

Клуб спорт директори «Интер»нинг Ромерога қизиқиши ва музокаралар ўтказилаётганини тасдиқлади

Футбол
26 июл, 13:02
Милан клуби Аргентина миллий жамоаси марказий ҳимоячисини ўз сафида кўрмоқчи.
Клуб спорт директори «Интер»нинг Ромерога қизиқиши ва музокаралар ўтказилаётганини тасдиқлади
Фото: Getty Images

Миланнинг «Интер» клуби «Тоттенҳэм» ва Аргентина миллий жамоаси марказий ҳимоячиси Кристиан Ромеро хизматларига қизиқиб қолган. Инглиз клуби билан музокаралар борасидаги миш-мишларни Италия чемпиони спорт директори Перо Аузилио тасдиқлади.

«Ромеро? Шубҳасиз, биз футболчи ва «Тоттенҳэм» билан келишувга эришишга ҳаракат қиляпмиз. Бундай масалалар вақт талаб этади, аммо шубҳасиз, биз унга қизиқяпмиз. Кўрамиз», — дея Аузилио сўзларидан иқтибос келтирди Sky Sport Italia.

Аввалроқ, Ромеро «Тоттенҳэм»дан кетмоқчилиги ва ҳимоячига Испаниянинг «Барселона» клуби қизиқаётгани хабар қилинганди. ОАВ хабарларига кўра, Лондон клуби Ромерони 50 млн еврога баҳоламоқда, футболчининг ўзи ҳам Италияга қайтишга қарши эмас.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Интер М Интер М
Бугунги янгиликлар