Live
4
Ўзбек

Стоунз — «Интер» футболчиси (Романо)

Футбол
27 июл, 23:20
«Ман Сити» собиқ ҳимоячиси миланликлар билан 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекади.
Стоунз — «Интер» футболчиси (Романо)
Фото: Getty Images

«Интер» ҳимоячи Жон Стоунз трансферини ҳал қилди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Англиялик футболчи янги жамоаси билан 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекади. Унинг маоши йилига 4 миллион еврони ташкил этади.

Стоунз тез орада миланликлар учун тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда. Ҳаммаси ижобий якунланганидан сўнг трансфер расман эълон қилинади.

Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда Жон «Манчестер Сити» сафида барча мусобақаларда 18 та учрашувда иштирок этди. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг нархи 12 миллион еврога баҳоланмоқда.

Аввалроқ Стоунзнинг «Эвертон»га қайтиши мумкинлиги маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер М Интер М
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар