«Боруссия» Белгиянинг «Генк» жамоасидан Константинос Карецасни ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди.
Дортмунд клуби 18 ёшли яримҳимоячи билан 2031 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.
Аввалроқ ушбу трансфер бонуслар билан бирга «Боруссия»га 32 миллион еврога тушиши хабар берилганди.
Карецас ўтган мавсум Белгия чемпионатида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та голли узатмани амалга оширган ва «Генк»нинг энг яхши ассистенти бўлганди.
«Боруссия Д» «Генк»нинг энг яхши ассистентини сотиб олди
Футбол
3 август, 13:00
18 ёшли футболчи дортмундликларга 32 млн еврога тушди.
Foto: Borussia Dortmund