Live
1
Ўзбек

Футзал. Абдулла Бўриев «Зарафшон» жамоаси устозига айланди

Бошқа спортлар
3 август, 14:26
Бўриев бунга қадар «Бунёдкор» футзал клубини бошқариб келаётганди.
Футзал. Абдулла Бўриев «Зарафшон» жамоаси устозига айланди
Фото: Бунёдкор ПФК

Футзал бўйича Олий лига ўйинлари стартига оз фурсат қолди. Жамоалар янги мавсумга тайёргарлик ишларини бошлаб юборишган.

«Зарафшон» жамоаси ҳам юқори мақсадлар билан тайёргарликка киришади. Эндиликда навоийликларни тажрибали мутахассис Абдулла Бўриев бошқаради.

Бўриев бунга қадар «Бунёдкор» футзал клубини бошқариб келаётганди. Ўтган мавсум якунига етганидан сўнг «қалдирғочлар» фаолияти тўхтатилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Хоразм» клуби Александр Петров, Сирдарёнинг «Сайхун» жамоаси эса Артур Юнусовни бош мураббий сифатида эълон қилганди.

Бугунги янгиликлар