Ян Коуту Дортмунднинг «Боруссия»сидан «Комо»га ўтди.
Италия клуби 24 ёшли ҳимоячи билан ижара асосида шартнома имзолаганини эълон қилди.
Sky Sport журналисти Патрик Бергер маълумотларига кўра, «Комо» ижара учун 3 миллион евро тўлайди ва бразилиялик футболчини 22 миллион еврога сотиб олиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, италияликлар Коутунинг келаси мавсумдаги 5 миллион евро миқдоридаги маошини тўлиқ қоплайди.
2025/26 йилги мавсумда Ян Бундеслигада 19 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва яна 2 та голли узатма амалга оширди, 4 бор сариқ карточка олди.
Ян Коуту — «Комо» футболчиси
Футбол
6 август, 22:20
А Серия клуби бразилиялик ҳимоячини «Боруссия Д»дан ижарага олди.
Foto: Como