«Манчестер Сити» яримҳимоя марказини кучайтириш учун «Челси» футболчиси Энцо Фернандесни ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марсио хабар берди.
Манбага кўра, Родри катта эҳтимол билан «шаҳарликлар»ни тарк этади. Клуб унинг «Барселона» билан якуний келишувга эришишини кутмоқда ва шу сабабли янги марказий ярим ҳимоячи излашни бошлаган.
«Сити» бош мураббийи Энсо Мареска айнан Энсо Фернандесни жамоасида кўришни истамоқда. Мутахассис аргентиналик футболчи билан аввал «Челси»да бирга ишлаган ва улар ўртасида яхши тушуниш бўлган.
Бироқ трансферни амалга ошириш осон бўлмайди. «Челси» Энсо Фернандесни сотишни истамаяпти.
Маълумот учун, Энцо 2023 йилнинг қишидан бери «кўклар» шарафини ҳимоя қилмоқда. Унинг Лондон клуби билан амалдаги битими 2032 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Тransfermarkt порталига кўра, футболчининг бозор қиймати 100 миллион еврони ташкил этади.