Бугун
16
Ўзбек

«Коло-Коло» Возиняни катта шоу орқали таништирди

Футбол
6 август, 23:34
Тақдимотга 35 мингдан ортиқ мухлис йиғилди.
«Коло-Коло» Возиняни катта шоу орқали таништирди
Foto: Getty Images

«Коло-Коло» Возиняни ўз футболчиси сифатида таништирди.

«Монументал» стадионида 35 мингдан ортиқ мухлис йиғилди. Чили клуби машҳур маҳаллий мусиқачилар чиқишлари ва пиротехник шоуни ўз ичига олган катта маросим тайёрлади. Шунингдек, майдонга «Коло-Коло» тарихидаги энг муҳим совринлар ҳам қўйилди.

«Бу шунчаки ақл бовар қилмас воқеа бўлди. Жуда бахтлиман ва Чилининг энг буюк клуби томонидан кўрсатилаётган меҳр ва қўллаб-қувватлаш учун чин қалбимдан миннатдорчилик билдираман. Олға, «Коло-Коло»!

Бундай тайёргарликни умуман кутмагандим. Жуда-жуда бахтлиман. Бу ерда ўйнаш имкониятидан мамнунман. Барчага катта раҳмат»
, — деди Кабо-Верде миллий жамоаси дарвозабони стадионда.

Шундан сўнг парапланда учган инсон майдонга тушиб келди ва Возиняга клубнинг 29-рақамли либосини топширди.

40 ёшли Возиня бунгача клубсиз эди. Ўтган мавсумда у Португалиянинг иккинчи дивизионида ўйнайдиган «Шавеш» жамоаси сафида ҳаракат қилган.

Эслатиб ўтамиз, Кабо-Верде милдий жамоаси посбони 2026 йилги Жаҳон чемпионати давомида юлдузга айланди. Ҳозир унинг Instagram саҳифасида 29,5 миллион обуначи бор, турнирдаги биринчи ўйин олдидан эса обуначилари 50 мингдан ҳам кам эди.

Vozinya - "Kolo Kolo" futbolchisi
Foto: Getty Images

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Colo Colo Colo Colo
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар