Бугун
14
Ўзбек

Чили клуби Возиня трансферини эълон қилди

Футбол
3 август, 23:00
Футболчи янги жамоасида 29-рақам остида ҳаракат қилади.
Чили клуби Возиня трансферини эълон қилди
Фото: Colo-Colo

Кабо-Верде миллий жамоаси дарвозабони Возиня Чилининг «Коло-Коло» клуби футболчисига айланди. Жамоа трансферни расман эълон қилди.

Посбон янги жамоасида 29-рақам остида ҳаракат қилади. Томонлар ўртасидаги шартнома 2026 йил охиригача мўлжалланган. Шунингдек, уни яна бир йилга узайтириш ҳуқуқи ҳам мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, мундиал арафасида 40 ёшли дарвозабоннинг Португалия иккинчи дивизиони вакили «Шавиш» билан шартномаси якунланганди ва у янги жамоаси сафига эркин агент сифатида бориб қўшилди.

Аввалроқ Возинянинг янги клубида қанча маош олиши маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Colo Colo Colo Colo
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар