Виктор Валдепеняс фаолиятини Италия чемпионатида давом эттиради.
«Реал» 19 ёшли ҳимоячини «Фиорентина»га сотди. Трансфер қиймати 8 миллион еврони ташкил этди. Шунингдек, Мадрид клуби испаниялик футболчининг кейинги трансферидан 50% улуш олади.
Валдепеняс флоренцияликлар билан 2031 йил ёзигача мўлжалланган шартнома имзолади.
Ҳимоячи ўтган мавсумда Ла Лигада 1 ўйинда майдонга тушганди. «Реал Б» сафида эса 30та баҳсда 2 та голга ассистентлик қилганди.
«Реал» Валдепенясни «Фиорентина»га сотди
Футбол
1 август, 14:20
Мадрид клуби асосий жамоада деярли ўйнамаган 19 ёшли ҳимоячини яхши шартлар асосида трансфер қилди.
Foto: Fiorentina