Ушбу тайёргарлик давомида «Челси» ва «Тоттенҳем» 1 август куни назорат баҳсида рўбарў келди.
Ўйиннинг 17-дақиқасида «Тоттенҳем»нинг янги аъзоси Сандро Тонали оффсайд чизиғини яхши ҳис қила олди ва гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. «Челси» 4 дақиқадан сўнг мувозанатни тиклади, голга Эстевао муаллифлик қилди.
Танаффусдан кейиноқ лондонликлар таркибида австриялик ҳимоячи Кевин Дансо майдонга тушди. 3 дақиқадан сўнг у Жоао Педрони катта тезликда майдонга қулашига сабабчи бўлди ва қизил карточкага лойиқ кўрилди.
Қайд этиш жоизки, ўйиндан четлатилиш Роберто де Зерби шогирдларига халақит бермади ва учрашув 2:1 ҳисобида Лондоннинг "Тоттенҳем" жамоаси фойдасига ҳал бўлди. Ғалаба голини 90+2-дақиқада Ришарлисон уриб кетди.