«Барселона» ҳимоячиси Роналд Араухонинг «Ливерпул»га трансфери бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди.
Қайд этилишича, каталонияликлар бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Араухонинг клубдан кетишига қарши бўлган. Бунга уругвайлик ҳимоячининг мавсумолди тайёргарлиги давомида ўзини яхши томондан кўрсатгани сабаб бўлган.
Шунга қарамай, футболчининг ўзи клубдан кетишига рухсат беришни сўраган. Роналд ижарага кетиш барча томонлар учун энг яхши қарор бўлади деб ҳисоблаган.
Аввалроқ «Ливерпул» ва «Барселона» Араухонинг ижараси бўйича оғзаки келишувга эришгани маълум қилинганди.