Бугун
84
Ўзбек

Араухо — «Ливерпул» футболчиси (Романо)

Футбол
7 август, 22:30
Томонлар уругвайлик ҳимоячининг ижараси бўйича оғзаки келишувга эришган.
Араухо — «Ливерпул» футболчиси (Романо)
Фото: Getty Images

«Ливерпул» «Барселона» ҳимоячиси Роналд Араухони ижарага олади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Клублар уругвайлик ҳимоячининг ижараси бўйича оғзаки келишувга эришган. Каталонияликлар спорт директори Деку ҳам битимни маъқуллаган.

Келишувда Араухони сотиб олиш ҳуқуқи ҳам кўзда тутилган, аммо бу мажбурий шарт ҳисобланмайди. Ҳужжатлар клублар томонидан 24 соат ичида имзоланиши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, ўтган мавсум Ла Лигада Роналд 24 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урган. Аввалроқ Араухо «Барселона»даги келажаги борасида бир қарорга келгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Барселона Барселона
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар