Халқаро футбол федерацияси (FIFA) ташкилот президенти Жанни Инфантино Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) бош котиби лавозимида ишлаган даврида собиқ севгилисига товон пули тўланишини таъминлагани ҳақидаги айбловлар фонида баёнот берди.
«FIFA президенти Жанни Инфантино ушбу айбловларни тўлиқ рад этади, улар ҳақиқатга тўғри келмайди. Низом ёки қоидалар бузилгани ҳақидаги ҳар қандай тахминлар туҳмат ҳисобланади.
UEFA ёки FIFAнинг бирор бир ходими Инфантинонинг ҳаракатлари юзасидан ҳеч қачон шикоят қилмаган. Чунки у билан боғлиқ ҳеч қандай ҳодиса содир бўлмаган.
Барча кадрлар бўйича қарорлар, жумладан, ишдан бўшатиш ва ишдан кетиш нафақаларини тўлаш ваколатли раҳбарлар томонидан амалдаги қоидаларга қатъий риоя қилинган ҳолда тасдиқланган», — дейилади FIFA баёнотида.