Бугун
84
Ўзбек

Фюри ва Жошуа ўртасидаги жанг 2027 йилга кўчирилиши ёки Ню-Йоркда ўтказилиши мумкин

Бокс
8 август, 01:40
Дастлаб жангни Лондонда ўтказиш варианти кўриб чиқилган.
Фюри ва Жошуа ўртасидаги жанг 2027 йилга кўчирилиши ёки Ню-Йоркда ўтказилиши мумкин
Фото: Sky Sports

Оғир вазн тоифасида Тайсон Фюри ва Энтони Жошуа ўртасидаги эҳтимолий жанг 2026 йил ноябр ойида Ню-Йоркдаги Madison Square Garden аренасида ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.

Ҳозирда Ню-Йоркдаги арена энг асосий вариант ҳисобланмоқда. Дастлаб жангни Лондоннинг «Уэмбли» стадионида ўтказиш варианти кўриб чиқилган, аммо кеч кузда очиқ аренани тайёрлаш мураккаб. Агар томонлар барибир Лондон аренасини танласа, илиқ об-ҳаво бўлиши учун жанг 2027 йил баҳорига кўчирилиши мумкин.

Қайд этилишича, сана ўзгарган тақдирда Фюри ва Жошуа яна биттадан жанг ўтказишига тўғри келади. Бу эса муайян хавфларни юзага келтиради.

Жангни Madison Square Garden аренасида ўтказиш борасида АҚШ аудиториясига қизиқиш масаласи ҳам шубҳа уйғотмоқда. Netflix қўллаб-қувватлаётганига қарамай, ташкилотчилар Британия боксчилари ўртасидаги тўқнашув АҚШда паст қизиқиш уйғотишидан хавотирда.

Аввалроқ Фюри Жошуа билан жанг ташкиллаштирилмаса, фалиятини якунлашини билдирганди.

Бугунги янгиликлар