«Ювентус» яримҳимоячиси Мануэл Локателли «Реал» қизиқишлари доирасига тушди. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.
«Қаймоқранглилар» 28 ёшли италиялик футболчини яримҳимоя чизиғини кучайтириш учун асосий трансфер мақсадига айлантирган. «Реал» вакиллари Локателлини бир вақтлар Лука Модрич ва Тони Кроос жамоага берган ўйиндаги мувозанатни қайта олиб келиши мумкин деб ҳисоблашмоқда.
Маълумот ўрнида, ўтган мавсум Локателли барча турнирлар доирасида 36 та учрашувда майдонга тушиб, 1 гол урган ва 2 ассист амалга оширган. Аввалроқ Родрининг «Реал»га ўтиши савол остида қолгани маълум қилинганди.