Бугун
7
Ўзбек

«Аталанта» Билол Турени яна ижарага берди

Футбол
12 август, 14:55
Малилик форвард янги мавсумни А Сериянинг бошқа клубида ўтказади.
«Аталанта» Билол Турени яна ижарага берди
Foto: Parma

«Аталанта» ҳужумчиси Ал Билол Туре «Парма»га ўтди.

Бергамо клуби 24 ёшли футболчини 2027 йил 30 июнга қадар ижарага берди.

Журналист Николо Скира маълумотларига кўра, «Парма» ижара учун 1,5 миллион евро тўлайди. Келишувда малилик форвардни 10 миллион евро эвазига сотиб олиш банди ҳам кўзда тутилган. Муайян шартлар бажарилса, ушбу банд мажбурий бўлади. Шунингдек, «Аталанта» футболчининг кейинги трансферидан 10 фоиз олади.

Туре тўлиқ трансфер қилинган тақдирда, унинг «Парма» билан шартномаси 2031 йилга қадар амал қилади.

Футболчи ўтган мавсумни «Бешиктош»да ижарада ўтказди ва Туркия чемпионатида 22 та ўйинда иштирок этиб, 5 та гол урди ҳамда 4 та голли узатма амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аталанта Аталанта
  • Парма Парма
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар