Live
1
Ўзбек

Лигалар кубоги. «Интер Майами» Мексика клубини мағлуб этди, Мессидан 2 гол ва 1 ассист (видеошарҳ)

Футбол
5 август, 22:30
Беллашувда мухлислар 6 та гол гувоҳи бўлишди.
Лигалар кубоги. «Интер Майами» Мексика клубини мағлуб этди, Мессидан 2 гол ва 1 ассист (видеошарҳ)
Фото: Getty Images

Шимолий ва Марказий Америка клублари ўртасида Лигалар кубоги старт олди.

1-турда «Интер Майами» ўз майдонида Мексиканинг «Сен Луис» клубини қабул қилиб, 4:2 ҳисобида зафар қучди.

Қайд этиш лозим, Месси ушбу баҳсни асосий таркибда бошлади. Беллашувда дубл қайд этган аргентиналик футболчи бир ассистни ҳам ўз номига расмийлаштириб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, «Интер Майами» 2023 йил ушбу турнирда ғолиб бўлган.

Лигалар кубоги. 1-тур
Интер Майами — Сен Луис 4:2
6 август. «Nu Stadium»
Голлар: Месси 11, 44 (дубл), Сеговия 26, Микаэл 45+7 — Родригес 4, Серхио 51.

Интер Майами — Риос Ново, Фрэй, Кайседо (Мура 60), Аллен (Регилон 83), Микаэл, Каземиро, Де Паул (Руис 66), Брайт, Сеговия, Пинтер (Силветти 59, Айала 83), Месси.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер Майами Интер Майами
  • Сан Люис Сан Люис
  • Лигалар кубоги Лигалар кубоги
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

45+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар