Бугун
45
Ўзбек

Артета Люис-Скелли атрофидаги миш-мишларга изоҳ берди

Футбол
13 август, 05:10
«Арсенал» бош мураббийи футболчиси атрофидаги қизиқиш жамоа учун яхши белги эканини таъкидлади.
Артета Люис-Скелли атрофидаги миш-мишларга изоҳ берди
Foto: Getty Images

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета 19 ёшли ҳимоячи Майлз Люис-Скелли атрофидаги трансфер миш-мишларига муносабат билдирди.

«У жуда ҳиссиётга берилувчан футболчи. Эсингиздами, у майдонда барча ўша имо-ишораларни қиларди? Мен ҳеч қандай миш-миш ҳақида гапирмоқчи эмасман. Агар бизнинг футболчиларимиз ҳақида гапиришаётган бўлса, бу яхши белги. Демак, биз эътибор тортяпмиз», — дея Артетанинг сўзларини журналист Фабрицио Романо келтирди.

Аввалроқ «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» клублари Люис-Скелли хизматларига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, Люис-Скелли ўтган мавсумда барча турнирларда 36 та баҳсда майдонга тушиб, 4 та голли узатмани амалга оширган. Унинг «Арсенал» билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
Бугунги янгиликлар