Бугун
45
Ўзбек

«Олтин тўп» — 2026: Хвича кучли бешликка кирди

Футбол
13 август, 05:50
«ПСЖ»нинг «Астон Вилла» устидан ғалабасидан сўнг грузиялик ҳужумчининг имкониятлари икки бараварга ошди.
«Олтин тўп» — 2026: Хвича кучли бешликка кирди
Foto: Getty Images

Goal нашрига кўра, «Олтин тўп» — 2026 учун янгиланган коэффициентлар эълон қилинди. «ПСЖ»нинг «Астон Вилла» устидан 2:1 ҳисобидаги ғалабасидан сўнг Хвича Кварацхелиянинг мукофотни қўлга киритиш имкониятлари икки бараварга ошиб, у кучли бешликка кирди.

«Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн эса мукофот учун асосий фаворит бўлиб қолмоқда. «Барселона» вингери Ламин Ямал ва «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Родри кучли учликдан жой олган.

«Олтин тўп»-2026 учун фаворитлар:

Ҳарри Кейн («Бавария») — 1.91

Ламин Ямал («Барселона») — 4.00

Родри («Манчестер Сити») — 6.00

Килиан Мбаппе («Реал») — 7.00

Хвича Кварацхелия («ПСЖ») — 8.00

Қолган номзодлар учун коэффициентлар 23.00 ва ундан юқори.

Маълумот учун, Хвича Кварацхелия «ПСЖ» сафида УEФА Суперкубогида «Астон Вилла»га (2:1) қарши баҳсда ҳам майдонга тушди.

Бугунги янгиликлар