Live
8
Ўзбек

Мареска: «Андерсон «Сити»да ўзини кўрсата олишига ишонаман»

Футбол
14 август, 10:35
«Шаҳарликлар» устози Англия миллий жамоаси яримҳимоячиси ҳақида гапирди.
Мареска: «Андерсон «Сити»да ўзини кўрсата олишига ишонаман»
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Энцо Мареска яримҳимоячи Эллиот Андерсоннинг келажаги ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

«Тўлиқ ишонамизки, Андерсон яқин беш йил мобайнида «Манчестер Сити»да ўзини яхши томондан кўрсата олади. Бу борада ҳеч қандай шубҳам йўқ. Эллиотдан ўзи ва жамоа учун максимал фойдали равишда фойдаланишга ҳаракат қиламиз», — деди Мареска.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» 23 ёшли Андерсонни «Ноттингҳем Форест»дан 135 миллион евро, клуб рекорди, эвазига сотиб олди.

Маълумот учун, 2025/26-йилги мавсумда Андерсон барча мусобақаларни инобатга олганда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатма етказиб берди.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

2 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар