Live
1
Ўзбек

«ПСЖ» 55 млн евро эвазига «Аякс» вингери трансфери бўйича келишувга эришди — Фабрицио Романо

Футбол
14 август, 23:21
Мика Годтс фаолиятини Франция пойтахтида давом эттирадиган бўлди.
«ПСЖ» 55 млн евро эвазига «Аякс» вингери трансфери бўйича келишувга эришди — Фабрицио Романо
Фото: Getty Images

«ПСЖ» «Аякс» билан 21 ёшли белгиялик вингер Мика Годтснинг трансфери бўйича келишувга эришди, деб хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо ўзининг Х тармоғидаги саҳифасида.

Парижликлар ўз таклифларини яхшилаб, футболчи учун 55 миллион евро тўлашга тайёр. Амстердам клуби бундай шартларга рози бўлди, бироқ томонлар ҳали битимни расмийлаштиришни якунламаган - зарур ҳужжатлар ҳали имзоланмаган.

Годтс «Аякс»да 2023 йилнинг январидан бери ҳаракат қилиб келади. Ўшанда футболчи «Генк» сафидан Нидерландияга кўчиб ўтганди. Ушбу мавсумда белгиялик футболчи 4 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Аввалроқ, «Барселона» ҳужумчиси Ферран Торрес ҳам «ПСЖ»га ўтиши ҳақида хабар берилган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Аякс Аякс
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар