Бугун
3
Ўзбек

Куман Нидерландия миллий жамоасидан кетганини эълон қилди

Футбол
30 июн, 18:07
Роналд 2023 йилдан бери «апелсинлар»ни бошқариб келаётганди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Куман Нидерландия миллий жамоасидан кетганини эълон қилди
то: Getty Images

Нидерландия миллий жамоаси бош мураббийи Роналд Куман истеъфога чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда 63 ёшли мутахассис ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида расман маълум қилди.

Куманнинг ушбу қарорига жаҳон чемпионати 1/16 финалида Марокашга мағлуб бўлгани сабаб бўлди.

«Миллий жамоадаги фаолиятим бундай тарзда якунланаётгани жуда аламли. Барчамиз тарихга кира оладиган жаҳон чемпионатини орзу қилган эдик. Аммо бу содир бўлмади. Бундан мендан кўпроқ ҳафсаласи пир бўлган ҳеч ким йўқ. Бош мураббий сифатида барча масъулиятни ўз зиммамга оламан», — деб ёзди Куман.

Маълумот учун, Роналд Куман Нидерландия жамоасини 2023 йил январидан буён бошқариб келаётганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нидерландия Нидерландия
Бугунги янгиликлар