Португалия миллий жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес Испанияга қарши Жаҳон чемпионати 1/8 финалидаги мағлубиятдан (0:1) сўнг Криштиану Роналдунинг жамоа учун қилган хизматларига юқори баҳо берди.
«Унга намунали сардор бўлгани учун миннатдорлик билдираман.
Мен Португалия миллий жамоасини Криштианунинг келажаги борасида кўплаб саволлар туғилган паллада қабул қилиб олгандим. Аммо у мен учун ҳар томонлама ўрнак бўлди. Гап фақат голлар ҳақида эмас, статистикаси ўзи ҳаммасини айтиб турибди. Унинг голли узатмалари, ҳар кунги меҳнати ва футболга бўлган муносабати барчага намуна.
Криштиану чинакам футбол афсонаси. Бундай футболчилар жуда кам учрайди. У Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишни орзу қилди ва бу йўлда бор кучини берди. Майдонда ҳам, кийиниш хонасида ҳам ҳаммага ажойиб намуна бўлди. Жамоамиз бу хотираларни доимо сақлаб қолади. У футболчи, спортчи ва инсон сифатида барчага ўрнак», — дея Мартинеснинг сўзларини АS нашри келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Роберто Мартинес ушбу баҳсдан кейин Португалия миллий жамоаси бош мураббийлигидан кетаётганини ҳам маълум қилган эди.