АҚШ миллий жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино ўз келажаги ҳақида фикр билдирди.
«Ҳозир бироз дам олиб, ҳордиқ чиқараман. Кейин федерация ва биз қандай қарорга келишимизни кўрамиз.
Фақат шуни айта оламанки, бу ерда ўзимни бахтли ҳис қиляпман. Аммо ҳозир шартнома ҳақида гапириш вақти эмас», — дея Почеттинонинг сўзларини Фабрицио Романо келтирди.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик мутахассис АҚШ миллий жамоасини 2024 йилдан буён бошқариб келмоқда. Унинг жамоа билан келажаги бўйича якуний қарор яқин вақт ичида маълум бўлиши кутилмоқда.