Франциянинг «Париж» клуби Лиам Росениорни бош мураббий этиб тайинлаганини расман эълон қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
41 ёшли англиялик мутахассис билан 2028 йилнинг июн ойига қадар амал қиладиган меҳнат шартномаси имзоланди. Росениор 9 июл куни ўз вазифасига киришади. Айнан шу куни жамоа таътилдан қайтиб, янги мавсумга тайёргарликни бошлайди.
Росениор аввал ҳам Францияда фаолият юритган. У 2024–2026 йиллар оралиғида «Страсбур»ни бошқарган. Шунингдек, 2026 йилнинг январидан апрелига қадар «Челси» бош мураббийи сифатида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, «Париж» 2025/26 йилги Франция чемпионатини 44 очко билан 11-ўринда якунлаган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади. Сайтда фақат муҳокама фаоллиги кўрсатилади.