Бугун
14
Ўзбек

Габи «Атлетико»га мураббийлар штаби аъзоси сифатида қайтмоқда

Футбол
7 июл, 07:00
Клуб афсонаси янги мавсумдан бошлаб Диего Симеоненинг ёрдамчиси бўлиб ишлайди.
Габи «Атлетико»га мураббийлар штаби аъзоси сифатида қайтмоқда
Foto: Getty Images

Мадриднинг «Атлетико» клуби собиқ сардори Габи Фернандес яна жамоага қайтмоқда. Бу ҳақда Маrcа нашри хабар берди.

Манбага кўра, Габи янги мавсумдан бошлаб бош мураббий Диего Симеоненинг ёрдамчиси сифатида фаолият олиб боради. У саккиз йиллик фаолиятидан сўнг клубни тарк этаётган Нелсон Виваснинг ўрнини эгаллайди.

Габи «Атлетико» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У Мадрид клуби сафида 2004–2007 ҳамда 2011–2018 йиллар оралиғида тўп тепган. Футболчилик фаолиятини якунлагач, икки мавсум Қатарнинг «Аc Садд» клубида ўйнаб, 2020 йилда бутсаларини михга илган.

Шундан сўнг у мураббийлик фаолиятини бошлади. Габи «Хетафе» ёшлар жамоаси ҳамда «Реал Сарагоса» тизимида ишлашга улгурди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
Бугунги янгиликлар