«Арсенал» ҳужумчиси Габриэл Жезус ёзги трансферлар ойнасида клубини алмаштириши мумкин.
Журналист Фрэйзер Флэтчернинг маълум қилишича, Лондон клуби бразилиялик 28 ёшли форвардни сотишга тайёр. Унинг хизматларига Италиянинг «Милан» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда ва трансфер имкониятини ўрганмоқда.
Қайд этилишича, «Арсенал» Жезуснинг трансфери учун 20 миллион фунт стерлинг талаб қилмоқда.
Маъумот учун, Жезус 2022 йилда «Манчестер Сити»дан 52 миллион евро эвазига «Арсенал» сафига қўшилган. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.
Ўтган мавсумда у барча турнирлар доирасида 27 та учрашувда иштирок этиб, 6 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 17 миллион еврога баҳоламоқда.