Хорватиялик яримҳимоячи Лука Модрич фаолиятини «Милан»да яна бир йил давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар берди.
Манбага кўра, «россонери» раҳбарияти 40 ёшли футболчи билан янги шартнома устида иш олиб бормоқда. Модричнинг ўзи ҳам ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор. Тажрибали хавбек жамоа учун омадсиз кечган ўтган мавсумдан кейин фаолиятини юқори нотада якунлашни истамоқда.
Қайд этилишича, якуний қарор футболчининг таътилидан қайтиши ортидан қабул қилинади. Агар томонлар келишувга эришса, Модрич июл ойи охирида старт оладиган «Милан»нинг Австралия бўйлаб ёзги йиғинида жамоага қўшилади.