«Милан»нинг янги бош мураббийи Рубен Аморим тажрибали яримҳимоячи Лука Модрични 2026/27 йилги мавсумда ҳам жамоада сақлаб қолиш ниятида эканини очиқчасига маълум қилди.
«Модричнинг жамоада қолишини хоҳлайман. Мен аллақачон Лука билан суҳбатлашдим ва агар керак бўлса ўзим бориб уни олиб келаман! Мен Модричнинг бу мавсумда ҳам биз билан бўлишини истайман», — дея Аморимнинг сўзларидан келтиради инсайдер Фабрицио Романо.
Эслатиб ўтамиз, Лука Модрич ўтган ёзда «Реал»дан эркин агент сифатида «Милан»га қўшилган эди. Ўтган мавсумда у барча турнирлар доирасида 37 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.